JAMIYAT HAQIDA

“Сувсаноатмаш” акциядорлик жамияти дастлаб 1955 йили Тошкент тажриба-механика эксковатор-таъмирлаш заводи номи билан ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги тизимидаги асосий ишлаб чиқариш бўлими ҳисобланар эди. Завод нафақат Республика қишлоқ хўжалиги тизимидаги колхоз совхозлар учун, балки собиқ иттифоқдаги барча республикаларга эксковатор, мелиоратив техникалар, дренаж қувурларни ювувчи тиркамалар, ҳаракатланувчи бинолар, юк кўтарувчи оғир тиркамалар, турли винтли юк кўтаргичлар, ностандарт асбоб ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари етказиб берган.

Завод мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб 2000 йиллар бошларига қадар Республика қишлоқ ва сув хўжалиги тизими учун керакли мелиоратив техникаларни ишлаб чиқариш, керакли эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ишини давом эттириб келди. Лекин Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги тизимида фермерлик ҳаракатини ривожланиши, пахта, буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича янгиликларни жорий қилиш, кўплаб чет эл янги машина, трактор ва бошқа техникларини сотиб олиниши ҳамда, заводга Россия ва бошқа Республикалардан олиб келинадиган ҳом-ашё ва материалларни камайиши натижасида заводда машина-техникалар ишлаб чиқариш аста секин камайиб борди.

Тошкент тажриба-механика эксковатор-таъмирлаш заводи Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 2003 йил 28 августдаги
709-пп-р-сонли фармойишига асосан “Сувсаноатмаш” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Жамиятнинг Устав капитали 3 127 726 000 сўмни ташкил этиб, номинал қиймати
1000 сўм бўлган 3 127 726 дона акциялардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасига тегишли акциялар пакети – 99,19%, 3 102 279 000 (уч миллиард бир юз икки миллион икки юз етмиш тўққиз минг) сўмлик, ёки 3 103 279 дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар;
  • меҳнат жамоаси улуши – 0,81 фоиз 25 447 000 (йигирма беш миллион тўрт юз қирқ етти минг) сўм ёки 25 447 дона имтиёзли эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар;

“Сувсаноатмаш” очиқ акциядорлик жамиятининг Устави 2004 йил 12 мартда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш Инспекцияси томонидан 398-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган.

Жамият Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги тизимидаги корхоналарга саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши мўлжалланган бўлса-да, жамиятда ишлаб чиқариш янада кескин камайиб борди. 1991 йилда завод 200 та комплект эксковатор эҳтиёт қисмлари ва 500 та ҳаракатланувчи бинолар ишлаб чиқарган бўлса, 2011 йилга келиб корхонада эксковатор эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш тўхтаб қолган атиги 5 дона ҳаракатланувчи бино ишлаб чиқарилган, 2015-2016 йилларга келиб бундай маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун мижозлардан умуман таклифлар келиб тушмаган.

2017 йилга келиб “Сувсаноатмаш” акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик фаолияти оғир аҳволга келиб қолганлиги, хусусан ишлаб чиқариш ҳажми кескин пасайганлиги, ишлаб чиқариш ускуналари маънан ва жисмонан эскирганлиги, умуман корхона иқтисодий ночор аҳволга тушиб, банкротлик ёқасига келиб қолганлигин ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044-сонли Фармонига асосан “Сувсаноатмаш” акциядорлик жамияти “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти тизимига ўтказилди.

Ушбу Фармонга биноан жамиятнинг давлатга тегишли акциялар пакети – 99,19%,    3 102 279 000 (уч миллиард бир юз икки миллион икки юз етмиш тўққиз минг) сўмлик, ёки 3 103 279 дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялари “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти устав фондини шакллантириш учун берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044-сонли Фармони талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида жамиятнинг барча оддий акцияларининг ягона эгаси бўлган акциядорнинг 2017 йил 30 ноябрдаги қарори билан жамиятнинг Янги тахрирдаги Устави тасдиқланди. Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Олмазор туман тадбиркорлик субъектларига ягона ойна тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона дарча марказида 2017 йил 20 декабрда 509356 – рақам билан қайта рўйхатга олинди. Қонунчиликдаги мавжуд ўзгаришлар ҳисобига жамият устави 2020 йил 17 февраль куни бўлиб ўтган жамият барча оддий акциялари ягона акциядорининг 3-сонли йиғилиши қарорига мувофиқ Олмазор туман ҳудудий давлат хизматлари марказида 2020 йил 28 февраль куни 2854409-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Ҳозирда жамиятнинг устав фонди 3 127 726 000 сўмни ташкил этиб, номинал қиймати 1000 сўм бўлган 3 127 726 дона акциялардан иборат:

  • “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятига тегишли акциялар пакети – 99,19%, 3 102 279 000 (уч миллиард бир юз икки миллион икки юз етмиш тўққиз минг) сўмлик, ёки 3 103 279 дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар;
  • меҳнат жамоаси улуши – 0,81 фоиз 25 447 000 (йигирма беш миллион тўрт юз қирқ етти минг) сўм ёки 25 447 дона имтиёзли эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар;