УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ – ОБОДЛИК, ОЗОДАЛИК ВА БИРДАМЛИК ОМИЛИ

Бугун, 13 март куни “Сувсаноатмаш” АЖда, халқимизнинг севимли байрами саналган Наврўз айёми арафасида умумхалқ хайрия ҳашари доирасида, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари ходимларнинг жипслиги асосида ташкил қилинди.

Маълумки, умумхалқ ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги қарори асосида бутун мамлакатимиз бўйлаб юқори кайфиятда, халқимизнинг бирдамлиги, ўзаро ҳамжиҳатлиги асосида ўтказилмоқда.

Қарорга мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича таклиф маъқулланди.

Умумхалқ хайрия ҳашарида жонажон халқимиз уюшқоқлик билан фаол иштирок этиб, ўзлари истиқомат қилаётган, меҳнат ва таълим фаолиятини олиб бораётган ҳудудларни, ариқлар, кўчалар, хиёбонларни, қабристонларни тозалаш ва обод қилиш, умуман, кенг кўламли, катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.

Таъкидлаш жоизки, озодалик, поклик, тозалик, саранжомлик юртимизни янада обод ва файзли, кўркам қилувчи, фаровонлигини акс эттирувчи муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

Жамият ҳудудида ташкил этилган ҳашар ходимларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги ҳамда жипслиги асосида ўтказилиб, асосий маъмурий бино ва уни атрофидаги ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan